Путин: Европа ўз қуролли кучларига эга бўлишни хоҳлаши – тушунарли ва табиий ҳолдир  

Бу ижобий жараён ва дунёда ягона эмас бир неча куч марказларини  мустаҳкамлашга хизмат қилади, - деди Путин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Европанинг ўз армиясига эга бўлиш ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Макрон умумий Европа армиясини тузишни таклиф қилди

“Умумевропа ҳарбий қўшнлари масаласига келсак, бу янги ғоя эмас. Жаноб Макрон айтган ушбу ғояни менга бир неча йил олдин Жак Ширак ҳам айтган эди. Европа – кучли иқтисодий иттифоқ. Улар мустақил, ўзини-ўзи ҳимоя қила оладиган, суверен бўлишни истайди. Бу тушунарли ва табииий ҳол”, - деди Россия президенти RT France телеканалига.

“Умуман олганда бу ижобий жараён ва дунёда ягона эмас бир неча куч марказларини  мустаҳкамлашга хизмат қилади”, - деб қўшимча қилди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэль Макрон 6 ноябрь куни Европа Иттифоқи ўз армиясига эга бўлиши керак деган фикр билдирган эди.

“Ўз қуролли кучларимизга эга бўлмасак, биз Европани ва европаликларни ҳимоя қила олмаймиз. Бизнинг АҚШдан холи бўлган ўз мустақил армиямиз бўлиши керак. Биз Хитойдан, Россиядан ва ҳатто АҚШдан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак”, - деган эди Макрон “Europe 1” радиостанцияси эфирида.

Макрон айтишига қарагандан охирги вақтларда турли кучлар Европа ички демократик жараёнларига ва киберҳудудига аралашишга ҳаракат қилмоқда.