ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Жосуслик билан боғлиқ можародан сўнг Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров австралиялик ҳамкасби Карин Кнайсль билан телефон орқали Москва ва Вена муносабатларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Россия ташқи ишлар идораси таъкидига кўра, Австрия ТИВ раҳбари Вена юз берган вазиятда қарор қабул қилаётиб қандай сабабларга таянганилганини тушунтирган. Кнайсль шунингдек, охирги воқеалар Россия ва Австрия муносабатларига таъсир ўтказмаслигига умид билдирган.
Россия ТИВ раҳбари ўз навбатида халқаро мулоқот нормаларига тамомила зид бўлган "исботсиз айбловларни оммавий илгари суриш амалиётининг" мутлақо номақбуллигини таъкидлаган. Бундан ташқари, Лавров ўзаро ҳар қандай эътирозлари йўлга қўйилган алоқа каналлари ва фактлар асосида муҳокама қилиш зарурлигини қайд этган.
Илгарироқ Кнайсль Россияга ташрифни бекор қилган эди.
Можаро моҳияти
Жума куни Австрия ОАВлари истеъфодаги полковник йигирма йил давомида Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.
Таъкидланишича, полковник австрия ҲҲК, артиллерия тизимлари, миграцияга оид инқирозлар тўғрисида маълумот тўплаши, шунингдек, юқори мартабали ҳарбийлар ҳақида батафсил маълумотлар йиғиши керак бўлган.
ОАВлар шунингдек, гумонланувчи Австрия Мудофаа вазирлигида фаолият юритгани ҳақида ҳикоя қилганлар.
Австрия прокуратураси хабарига кўра, ҳибсга олинган полковник давлат сирини ошкор этганликда гумонланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари сўзларига кўра, полковникка ўн йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Австрия мудофаа вазири Марио Кунасекнинг айтишича, контрразведкага "дўстлик хизмати" иши бўйича маълумотлар бир неча ҳафта илгари келиб тушган. Журналистлар хабарига кўра, гап немис махсус хизмати ҳақида бормоқда.
Австрия канцлери Себастьян Курц Россиядан "транспарент маълумот" талаб қилган ва Вена ушбу ҳолатни европалик шериклар билан муҳокама қилиш ниятида эканлигини айтган.
Москва муносабати
Россия ТИВ жосуслик можароси фонида Россиядаги Австрия элчиси Йоханнес Айгнерни чақиртирган. Дипломатга норозилик нотаси топширилган.
Россия ТИВ Австрия мазкур ҳолатни йўлга қўйилган мулоқот каналлари орқали муҳокама қилмасликни афзал билганидан таажубда эканликларини билдиришди. Россия ТИВ истеъфодаги полковникнинг Россия фойдасига жосуслик қилишини ОАВ учун ёзилган хабар, дея таъкидлашди.