Декабр ойидан Тошкент-Қозон йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Касса ходимининг сўзларига кўра, плацкарт жойлар учун чипта нархи 1 млн 175 минг сўмни, купе учун эса - 1 млн 570 минг сўмни ташкил қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ жорий йил 8-декабр санасидан Россиянинг Қозон шаҳрига поезд қатновини йўлга қўймоқда.

"Тошкент – Екатеринбург йўналишидаги йўловчи поезд жорий йилнинг 8-декабрдан бошлаб Россиянинг Қозон шаҳригача қатновни амалга оширади", - деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига компания вакили.

Поезд белгилаганган жадвалга кўра ҳар шанба кунлари Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқиб, сешанба куни Қозон шаҳрига етиб боради ва шу куннинг ўзида Қозон – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.

Касса ходимининг сўзларига кўра, плацкарт жойлар чипта нархи 1 млн 175 минг сўмни, купе учун эса - 1 млн 570 минг сўмни ташкил қилади.