Абэ Путин билан Курил ороллари бўйича музокараларни тезлаштирмоқчи – ОАВ

Абэ 2021 йилнинг сентябрида партия раҳбари ва Япония Бош вазири лавозимини тарк этиши керак бўлади. У ўз ваколатлари муддати тугагунга қадар тинчлик келишуви масаласини ҳал этиш учун музокараларни тезлаштириш истагида
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Япония Бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путинга территориал масалани ҳал этиш бўйича музокараларни тезлаштиришни таклиф этмоқда. Бу ҳақда шанба куни "Майнити" нашри ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда хабар қилди.

Путин Курил ороллари ҳақида: сотадиган нарсамиз йўқ

Нашр хабарига кўра, музокаралар давомида 1956 йилда қабул қилинган совет-япон қўшма декларацияси асосида тинчлик келишуви тузилиши истиқболлари кўриб чиқилади. Ушбу ҳужжатга кўра, тинчлик шартномаси тузилгандан сўнг Москва томони Японияга Хабомаи ва Шикотан оролларини бериши кўзда тутилган, Кунашир ва Итуруп ороллари тақдири ҳақида гап очилмаган.

"Майнити" нашрининг ёзишича, Синдзо Абэ расмий Токио ушбу ҳужжатдаги Хабомаи ва Шикотан ороллари тинчлик сулҳидан кейин Японияга берилишини назарда тутувчи низомни қўллаб-қувватлашини тасдиқлаш ниятида. Япон ҳукуматининг шу вақтгача расмий позицияси тамомила тескари кетма-кетликда бўлиб келар эди - улар Курил оролларининг барчаси Японияга берилса, шундан кейингина тинчлик ҳақида битим имзоланиши мумкинлигини таъкидлаб келишаёган эди. Шу билан бирга декларацияда тилга олинмаган Кунашир ва Итуруп оролларининг мансублилиги масаласи ҳам муҳокамадан ўрин олиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича,Абэ Сингапурда 14-15 ноябр кунлари ўтказиладиган АСЕАН саммитида иштирок этади ва у ўша ерда Путинга музокараларни тезлаштиришни таклиф этишни режалаштирмоқда.

Абэ шу тариқа мамлакатлар 2019 йилнинг июнь ойида Япониядада бўлиб ўтадиган "йигирматалик" саммити вақтига келиб ҳамкорликнинг йўналишларини белгилаб берадиган келишувга эришишга умид қилмоқда.

Япониялик эксперт Россия, Хитой ва Япония ҳарбий иттифоқи яратилишини прогноз қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, Путин Шарқий иқтисодий форумда Абэ билан қилган чиқиши давомида япон томон учун кутилмаган ҳолатда йил охирига қадар ҳеч қандай шартларсиз тинчлик сулҳини тузишни таклиф этган эди.

Сессиядан кейин Абэ бу таклифни қабул қилишга имкон қолдирмаган Япония позициясини айтиб ўтган эди.

Шу билан бирга, Япония сиёсий доиралари ҳамда Абэнинг ўзи ҳам Россия президентининг таклифини жойдан жилмай айланаётган музокараларни ўлик нуқтадан силжитишга уринишга бўлган хоҳиш, дея баҳо беришган.

Абэ 2021 йилнинг сентябрида партия раҳбари ва Япония Бош вазири лавозимини тарк этиши керак бўлади. У ўз ваколатлари муддати тугагунга қадар тинчлик келишуви масаласини ҳал этиш учун музокараларни тезлаштириш ниятида.