“Толибон”: мулоқотга тайёрмиз, бироқ ўзимизни ҳимоя қилиш учун уруш олиб боришга мажбурмиз

“Толибон” вакили Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича мулоқот қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. “Толибон” ҳаракати Афғонистон муаммосини ҳал қилиш учун мулоқот қилишга тайёр эканлиги, бироқ ўз ҳимояси учун уруш олиб боришга мажбур эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг Дохадаги сиёсий офиси вакили Москвада ўтказилаётган йиғилишда айтди. РИА Новости хабарига асосан.

“ИШИД” Афғонистонни Марказий Осиёдаги ўз террорчилик майдонига айлаштирмоқчи - Лавров

“Бизнинг стратегиямизда Афғонистон муаммосини мулоқот орқали ҳал қилиш кўзланган, ўзимизни ҳимоя қилиш учун уруш олиб боришга мажбурмиз”, - деди “Толибон” делегацияси вакили.

Афғонистон бўйича “Москва формати” йиғилиши Москвада ёпиқ форматда “Президент-отел”да ўтказилди. Илк бор бу даражадаги халқаро учрашувда толиблар ҳаракатининг сиёсий офиси делегацияси иштирок этди.

Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар бўйича “Москва формати” 2017 йилда олти томонлама - Россия, Афғонистон, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон махсус вакиллари иштирокида ташкил этилган.

Навбатдаги маслаҳатлашувлар сентябрь ойида бўлиши керак эди, бироқ расмий Қобул илтимосига кўра қолдирилганди.