Ақтўбе фожиаси юзасидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди

Шу суд иш бўйича 5 нафар одам айбдор деб топилди, шу жумладан уч нафар ҳайдовчи. Уларни 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Қозоғистон Ақтўбе суди уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқарди. Уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Транспорт компаниясининг таъсисчиси ва механиги 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенги миқдорида товон пули тўлайдилар. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Ақтўбе фожиаси юзасидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди

Шу йил январь ойида Қозоғистон Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетди. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлди – уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Беш нафар киши, шу жумладан қозоғистонлик ҳайдовчилар омон қолди.

Ушбу жиноий иш бўйича беш нафар шахс айбдор деб топилди: уч нафар автобус ҳайдовчиси ва “Азия транзит сервис” корхонасининг икки нафар ишчиси – таъсисчи ва механик. Уларга рейсга чиқаришдан олдин автобусни текшириш мажбурияти бўлган.   

“Уч нафар автобус ҳайдовчиси 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини олди. Транспорт компаниянинг таъсисчиси ва механиги 3,5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди”, - деб таъкидлади суд вакили.

Судда ҳайдовчилар томонидан транспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги аниқланди: автобус салонида йўловчилар исиниш учун лампадан фойданишган.

Ақтўбе фожиаси юзасидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди

Компания раҳбарининг ҳаракатлари носоз автотранспорт воситасини чиқариш оқибатида икки ва ундан ортиқ шахслар ўлимига сабаб бўлиши, шунингдек расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича квалификация қилинган.

Механикка эса носоз автотранспорт воситасини эксплуатацияга чиқариш оқибатида икки ва ундан ортиқ шахслар ўлимига сабаб бўлиши бўйича айблар қўйилган.