Шифокорлар кўкрак бези саратонининг яна бир сабабини аниқлашди

Олимлар аниқлашига кўра, эрта ётиб эрта уйғонувчи аёллар кам ҳолатларда кўкрак бези саратони касаллигига дучор бўлишаркан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Бристол университети олимлари уйқуга эрта ётиб, эрта уйғонувчи аёллар, уйқуга кеч ётиб, кеч уйғонувчи  аёлларга нисбатан 40-48 % га камроқ кўкрак бези саратони дучор бўлишдан йироқ бўлишларини аниқлашди.

Гап, биринчи навбатда, уйқу билан боғлиқ генетик маркерлар ҳаиқда бормоқда. Тадқиқот учун 400 мингдан ортиқ аёлларнинг  генетика маълумотлари таҳлил қилинди, деб хабар қилмоқда ВВС. 

Олимлар аниқлашига кўра, 100 нафар кеч ухлаб кеч турадиган аёллар орасида 2 нафари, 100 нафар эрта ухлаб эрта турадиган аёллар орасида эса 1 нафари кўкрак саратонига  чалинар экан.

Генетикани кани янгича таҳили қилиш услуби олимларга кўкрак саратонини алкоголь ва тамаки истеъмолидан ташқари бошқа факторлар таъсирини ҳам ўрганиб чиқишган.

Саратон келтириб чиқарувчи асосий икки озиқ-овқат аниқланди

Тадқиқот натижасида меъёридан ортиқ уйқу ҳам саратон касалига олиб келиши мумкинлигини кўрсатган. Хусусан,  кунига 7-8 соатдан ортиқ кўп ухлайдиганлар кўкрак бези саратонига  чалиниш эҳтимоли 20 %га ошар экан

Ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас. Бу эрталаб ишлайдиган уйқуга кеч ётиб, кеч уйғонувчи аёлларнинг уйқуга тўймаганда ҳис этадиган стрессига боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, саратон касаллиги ва ҳаёт тарзи организмининг ички соати бузилиши ва бунинг оқибатида гормон, иммунитет, моддалар алмашинуви ва бошқа жараёнларга таъсири билан тушуниш мумкин.