Калифорниядаги тунги барда отишма юз берди – 12 киши ҳалок бўлди

Қотил камида 30 марта ўқ узган. Ўлганлар орасида талабалар ҳам бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Калифорниядаги барлардан бирида отишма юз берган. Камида 11 киши ҳалок бўлган ва кўпчилик жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида полиция ходими ҳам бор.

АҚШ прокуратураси Сайфулло Соипов учун ўлим жазосини талаб қилмоқда

Воқеа 8 ноябрга ўтар кечаси талабалар оқшоми ўтаётган Borderline Bar & Grill биносида юз берган. Бу ҳақда РИА Новости шериф офиси маълумотига таяниб хабар қилди.

Номаълум шахс камида 30 марта узган. Жабрланувчилар орасида шериф ўринбосари ҳам борлиги айтилмоқда.

Айни дамда маҳаллий ОАВ қотил ўлдирилганини хабар қилмоқда.

Ҳодиса жойидаги биринчи видеони воқеа гувоҳлари ўзларининг Twitterдаги саҳифаларига жойлаштиришга улгуришган.