ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан 29 октябрдан 5 ноябргача 3 251 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Энг кўп ҳуқуқбузарликлар – ҳайдовчилар хавфсизлик ременидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик - 1075 та ҳолат аниқланди. Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш – 115 нафар ҳайдовчи аниқланди. Улардан 33 ёшли Дилшод Р. (“Мерседес-Бенц”, давлат рақами 01 Z 359 ХА) - унда мажбурий суғурта полиси бўлмаган, 20 ёшли Салохиддин Т. (“Нексия-3”, давлат рақами 30 W 021 ОА), 32 ёшли Азиз Д. (“Спарк”, давлат рақами 01 R 793 МА) - уларда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони бўлмаган.
Шу саккиз кун давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган 46 нафар ҳайдовчи аниқланди. Улардан 37 ёшли Дониёр Х. (“Эпика” давлат рақами 01 Н 713 АВ), 42 ёшли Игорь Ц. (“Ласетти” давлат рақами 01 778 ТТЕ).
Шу билан бирга, ЙПХ инспекторлари томонидан транспорт воситасини бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш - 51 та ҳолат, светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш – 58 та ҳолат ҳамда тегишли рухсатномасиз машина ойналарини тонировка қилиш – 17 та ҳолат аниқланди.
Бундан ташқари, 8 нафар ҳайдовчи ЙПХ инспекторлар тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади. Улар ичида 21 ёшли Жавохир А. (“Нексия-3” давлат рақами 01 Е 171 ВВ).
Шунингдек, 6 нафар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддаси “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши” ҳуқуқбузарлиги бўйича маъмурий чоралар кўрилди. Улардан 27 ёшли Фарход Х. “Range Rover” (давлат рақами 01 Ч 722 WА), 38 ёшли Миразиз Э. (“Range Rover”, давлат рақами 01 С 421 СВ), 26 ёшли Шахзодбек А. (“Мерседес-Бенц”, давлат рақами 01 W 441 АВ), 38 ёшли Юсуфжон А. (“Мерседес-Бенц”, давлат рақами 01 Е 046 СВ).