ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. 2018 йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германияга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
"Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувларга тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, хабарда айтилишига кўа, ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилган.
Илгарироқ Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд маҳаллий ОАВларига Мирзиёев 2019 йилнинг январь ойида Германияга ташриф буюришни режалаштираётганини хабар қилган эди. Дипломат айтишига қараганда, бўлажак ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев федерал канцлер Ангела Меркель ва ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.