AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Бугун AIBA президенти Ғофур Раҳимов Тошкентга келди, деб хабар қилди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ғофур Раҳимовни  Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олишди.

AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

Эслатиб ўтамиз, 2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди.

Конгресс давомида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди.

Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.