Эроннинг америка санкцияларига жавоби: АҚШни пушаймон қилдирамиз

Вашингтоннинг Теҳронга қарши санкциялари қайта кучга кирди. Бу галги санкциялар асосан нефт эскпортини қамраб олган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Роҳоний Press TV телеканали эфирида Эрон америка санкцияларини айланиб ўтиб, АҚШни "пушаймон қилдириши" ҳақида баёнот қилди.

"Бирлик ва ҳамкорликдаги ҳатти ҳаракатлар билан биз... санкцияларни айланиб ўтамиз, биз АҚШни пушаймон қилишга мажбур этамиз, биз чет эл инвестицияларини мамлакатга жалб қиламиз... Биз иқтисодий тараққиёт йўлини янгилаймиз", - деди Руҳоний. РИА Новости хабарига асосан.

Россия, Ҳиндистон ва Эрон Суэц каналига муқобил йўналиш очади

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5-ноябрдан АҚШнинг Эронга қарши эълон қилган санкциялари кучга кирди. Санкциялар нефт экспорти соҳасини қамраб олади. Вашингтон эрон нефти экспортини нолгача обориш мақсади ҳақида эълон қилган ва барча харидорларни Эрондан нефт олишдан воз кечишга чақирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида Вашингтон Эрон билан ядро дастури бўйича битимдан чиқаётганини эълон қилган эди. Трамп, шунингдек, Эронга қарши санкцияларнинг барчаси, шу жумладан, иккиламчилари, яъни Эрон билан бизнес қиладиган мамлакатларга қарши санкциялар ҳам қайта тикланишини эълон қилганди.

Куни кеча АҚШ Давлат котиби Майк Помпео санкциялар рўйхатига 600 дан ортиқ алоҳида шахслар ва компаниялар киритилгани ҳақида эълон қилди. Улар билан бизнес қилишни давом этадиганлар АҚШнинг иккиламчи санкцияларига тушишлари хавфи мавжуд. Помпеонинг айтишича, ушбу чекловлар "эрон режими ҳатти-ҳаракатига таъсир кўрсатиши керак".