Ўзбекистондаги барча мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади

Ўзбекистондаги барча мактаблар 2019 йилнинг 1 январигача мактаб автобуслари билан таъминланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги барча мактаблар 2019 йилнинг 1 январигача мактаб автобуслари билан таъминланади, деб хабар қилмоқда, “Халқ Сўзи”газетаси.

Бу ҳақда 2 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида, халқ таълими тизимини янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

“Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.