Ўзбекистон Британия билан муносабатларни ривожлантиради

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлигининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича департаменти директори ўринбосари Руперт Эйнли билан учрашув ўтказилди.

"Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, жумладан турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди", - деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ушбу кенгаш савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни фаоллаштириш ва аниқ натижалар келтиришни мақсад қилган.