Владимир Жириновский Бухорода чиройли рақсга тушди - видео

Интернетда Владимир Жириновский Ўзбекистонга ташрифининг дастлабки видеолари пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Михаил Камергерский Instagramда ўз саҳифасидан ЛДПР партияси раиси Владимир Жириновский Бухорода рақсга тушиши тасвирга олинган видеони жойлаштирди.

Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонга аъло кайфиятда келган. Бухорога келиши билан рақсга тушишни бошлаган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда бухороликлар Жириновский билан селфи тушган расмларни ҳам жойлаштиришмоқда.