Россия Украина фуқаролари ва компанияларига қарши санкцияларни киритди

РФ бош вазири Дмитрий Медведев Украина томонидан Россияга қарши жорий этилган санкцияларга жавоб чоралари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Россия Украина санкциялари киритилишига жавобан махсус иқтисодий чораларни киритди, улар 322 нафар шахс ва 68 юридик шахсга нисбатан қўлланилди.

Ўзбекистон Украина санкцияларига қарши қандай чоралар кўриши мумкин?  

Санкция рўйхатига Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков, СБУ раҳбари Василий Грицак, мудофаа вазири Степан Полторак, радикаллар Дмитрий Ярош ва Олег Ляшко, собиқ бош вазирлар – Юлия Тимошенко ва Арсений Яценюк киритилди.

РФ бош вазири Дмитрий Медведев Украина томонидан Россияга қарши жорий этилган санкцияларга жавоб чоралари тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор давлат ҳукумати сайтида эълон қилинди.

“Санкциялар 322 нафар шахс ва 68 юридик шахсга нисбатан қўлланилади. Қарор Украина томонидан Россия фуқаролари ва юридик шахсларига қарши нодўстона ҳаракатлар амалга оширилаётганига қарши курашишга ҳамда икки томонлама алоқаларни нормаллаштиришга қаратилган”, - дейилади ҳужжат матнида.

Таъкидланишича, ҳужжатга мувофиқ Россия ҳудудида нақд бўлмаган маблағлар, ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ва мулкни блоклашни назарда тутувчи махсус иқтисодий чоралар жорий этилади, шунингдек, Россия ташқарисига маблағларни ўтказиш тақиқланади.