Ўзбекистонда бензин нархи ошади: кейинги йилда эса янги эксперимент бошланади

2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич  ўзгартириш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

- Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;

- Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;

- дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;

- ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб  белгиланди.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

Ўзбекистонда газ, свет ва бензин нархи оширилади

- аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;

- аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

- иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;

- бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

- базавий норма  доирасида – белгиланган тариф бўйича;

- базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.