Тимати Ўзбекистонда илк бор яккахон концерт беради

Тимати Тошкентда ўзининг машҳур "Лада седан – баклажан", "Ключи от рая", "Где ты, где я", "Я буду ждать" қўшиқларини ижро этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Тимати Тошкентда яккахон концерт дастурини тақдим этади. Концерт 27 ноябр куни “Karting Center Anhor Lokomotiv Park”да бўлиб ўтади.

Дастур ташкилотчилар ушбу шоу ёрқин тарзда ўтишига ишончлари комил. Тимати ўзининг хит қўшиқлари: "Лада седан – баклажан", "Ключи от рая", "Где ты, где я", "Я буду ждать" ижро этиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда Тимати санътининг мухлислари бисёр. Бунга унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги обуначиларини мисол қилиб келтириш мумкин. Тиматининг Instagram саҳифасига 500 мингга яқин ўзбекистонликлар обуна бўлишган ва ижодини кузатиб боришади.

Олдинроқ куз ойларида Тошкент марказида Black Star Burger ресторан тармоғи очилиши маълум чиқилганди.