Прокуратура Қарши туманида 8 ёшли қизча зўрлангани ҳолатини рад этди

Қарши туманидаги 60-ўрта мактабнинг Хонобот қишлоғилик 2-синф ўқувчиси, 8 яшар қизалоқ мактабдан алдаб олиб чиқиб кетилиб, зўрлангани ҳақида унинг отаси маълум қилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. Бош прокуратура Қарши туманида 8 ёшли қизча зўрлангани ҳолатини рад этди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Қўқонда қизлар зўрланган коллеж ходимлари қамоққа олинди

"Ушбу ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси ўтказилди. Экспертиза қизчага нисбатан ҳеч қандай жинсий зўравонлик қўлланилмаганини кўрсатди. Қизча билан психологлар ишлашди. Қизчанинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилиб, улардан тушунтириш хатлари олинди”, - деб таъкидлади Бош прокуратура вакили.

Бош прокуратура ходими сўзларига кўра, айрим фуқаролар ёки ОАВлар ёлғон ва текширилмаган хабарлар тарқатиши натижасида бундай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳозирги вақтда Қашқардарё вилояти ҳуқуқ тартибот органлари текширув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 октябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 60-ўрта мактабнинг Хонобот қишлоғилик 2-синф ўқувчиси, 8 яшар қизалоқ мактабдан катта танаффус вақтида алдаб олиб чиқиб кетилиб, зўрлангани ҳақида унинг отаси маълум қилган эди.