Пиёда умринг бўлгур зиёда – ЙҲХБ пиёдаларга 329 та баённома расмийлаштирди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Диққат пиёда!” профилактик тадбирилари доирасида 329та баённома расмийлаштирилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ўз ҳудудида содир бўлаётган ЙТҲларни таҳлил қилиб чиқиб, уларнинг ҳар иккитадан биттаси – пиёдани уриб юбориш ҳолати эканини аниқлади, Nuz.uz хабарига асосан.

Пиёда умринг бўлгур зиёда – ЙҲХБ пиёдаларга 329 та баённома расмийлаштирди

Шунингдек, ушбу ЙТҲларнинг айримлари пиёдалар айби билан ҳам содир бўлаётгани аниқланди. Ушбу мносабат билан ЙҲХБ серқатнов йўллар ва чоррахаларда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юришларини назорат қилиш мақсадида, вилоят ҳудудида бир кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбирлари ўтказди. 

"Тадбир доирасида транспорт серқатнов йўлларга яқин жойлашган бозор, корхона ва ташкилотлар қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига йўл-патруль хизмати инспекторлари бириктирилди. Улар ҳаракат хафвсизлигини таъминлаш билан бир вақтда аҳолига пиёдалар ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини "уқтириб" ўтмоқда", - дейилган хабарда. 

Қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талаблари бўйича, қоидабузар пиёдаларга 329 та маъмурий баённомалар расмилаштирилиб, жазо чорасини кўриш мақсадида қоидабузар пиёдаларнинг яшаш ҳудудидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди.

Шунингдек, маъмурий баённома расмилаштирилган пиёдаларга келажакда бундай ҳолатларни қайта такрорламасликлари учун қоидабузар пиёданинг мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди. 

Пиёда умринг бўлгур зиёда – ЙҲХБ пиёдаларга 329 та баённома расмийлаштирди