Нарколог: "Трамадол” гиёҳванд моддаларга ўхшайди – илк истеъмолдан тобелик пайдо бўлади

Шифокор-нарколог психотроп воситаларни хавфлилигини ва ушбу тобелик нималарга олиб келишини тушунтириб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда шифокор рухсатисиз истеъмол қилиш таъқиқланган психотроп ва кучли таъсир этувчи воситаларни ноқонуний айланиши ва контрабандаси кўпайган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Мутахассислар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакилларининг сўзига қараганда, “Трамадол” таблеткаси таъсирини гиёҳванд моддалари таъсирига қиёслаш мумкин.

“Илк истеъмолданоқ одамда тобелик пайдо бўлади. Олдинига инсон эйфория ҳис этади, аммо кейинги истеъмол қилиш организмда оғриқ ва ноқулайликларни келтириб чиқаради, навбатдаги доза (миқдор) эса – эҳтиёжга айланади. Доза кун сайин ошиб боради,  уни сотиб олиш учун кўроқ пул керак бўлади, шунинг учун гиёҳвандлар жиноятга қўл уришади. Аввалига оила жамғармасини сарфлашади, кейин уйдан сотилиши мумкин бўлган нарсаларни олиб чиқишади, ундан сўнг жиноят содир қилишлари мумкин – ўғирлик, талон-тарожлик ёки қотиллик”, - дейди нарколог.

Ўзбекистонда шунга ўхшаш моддаларни ноқонуний тарқатишга қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Сўнгги бир неча ойнинг ўзидаёқ умумий нархи ўнг минглаб долларга тенг бўлган психотроп воситаларнинг бир неча партияси мусодара қилинди.

Божхона “Лирика” ва “Трамадол” дорилари бўйича огоҳлантириш берди

Ўзбекистонда айланиши таъқиқланган гиёҳванд ва психотроп воситалар рўйхати 2015-йилнинг июн ойидан 80 хил дори турлари билан тўлдирилган. Айни вақтда рўйхатга табиий ва сунъий моддаларнинг 238 тури киритилган.

Улар орасида кучли таъсир этувчи “Трамадол” ҳам бор. Бу марказий асаб системасига таъсир кўрсатувчи, оғриқни пасайтирувчи восита ҳисобланади. Ўтган асрнинг ўрталарида ишлаб чиқилган ва тиббиётда кенг тарқалган. Хусусан, у оғир диагностик ва терапия даволашда, ҳамда оғир шок ва жиддий яллиғланиш ҳолатларида оғриқни пасайтирувчи восита сифатида қўлланилади.

Россия Федерациясида ушбу модда 2007-йилдан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган. Унинг сотувга чиқарилиши гиёҳванд моддаларни назорат қилувчи орган томонидан қаттиқ назоратга олинган.