Юрак учун энг фойдали витамин маълум қилинди

Олимлар инсон юраги ва қон томирларига энг фойдали бўлган витамин номини айтишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Организмда D витаминни даражаси юрак ва қон томирларининг соғлиғига ва инсон чидамлилик қобилиятига таъсир қилувчи энг кучли омиллардан бири эканлиги исботланди. РИА Новости хабарига асосан.

Олимлар кўриш қобилиятини яхшилайдиган маҳсулотларни аниқлашди

“Тадқиқотларимиз организмда D витамини катта миқдорда бўлиши инсон чидамлилиги билан боғлиқлиги кўрсатди. Бу витамин суяк ва юракка фойдали. Шунинг учун барча одамлар озуқа қўшимчалари ёки қуёшда кўпроқ бўлиш билан унинг даражасини ушлаб туриши керак”, - деди АҚШ Виржиния университетидан Амр Мараван.

Балиқ ёғи ва D витамини сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, кўплаб фойдали хусусиятларга эга.

Олимлар фикрига кўра, D витамини юрак хуружи, склероз, спиртли ичимликларни бош мияга таъсир қилувчи зарарлардан ҳимоя қилади.

АҚШ молекуляр биологлари D витамини организм хужайраларини қаришдан ва унинг оқибатлари, шу жумладан саратон ривожланишини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини аниқладилар.

Шунингдек, балиқ ёғи диабет касаллиги ривожланишидан асраши мумкин.

Олимлар маълумотларига кўра, балиқ ёғи ва D витаминли озуқа қўшимчаларни миқдорини кўпайтириш керак эмас. Улардан ошиб кетиши организмда жиддий бузилишларни келтириб, барча фойдали хусусиятларини йўққа чиқариши мумкин.

Яқин вақтларда кардиологлар D витамин мақбул дозасини ҳисоблашни режалаштиришмоқда.