Пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади

Қарор лойиҳасида пахта етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш Республика ишчи гуруҳига қатор вазифалар кўрсатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik.  “2019-2023 йиллар даврида пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Пахта теримидаги талон-тарожликлар аниқланди

Ушбу қарор билан пахта хомашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиши мумкин.

Республика ишчи гуруҳи томчилатиб суғориш тизимлари ускуналари ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантириш;  томчилатиб суғориш тизимлари ускуналари ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришга талаб қилинадиган полиэтилен грануласи миқдорини аниқлаш, белгиланган тартибда квота ажратишни ва имтиёзли нархларда тўғридан тўғри шартномалар асосида беришни ташкил қилиш ҳамда ажратилган полиэтилен грануласидан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг ўрнатиш; томчилатиб суғоришда ишлатиладиган импорт ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турига зарур техник талаблар белгилашни ташкиллаштириш вазифалари билан шуғулланиши белгиланган.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, 2019-2023 йиллар даврида замонавий томчилатиб суғориш тизимлари:

- пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва кластерлари ҳамда бошқа пахта хомашёсини етиштирувчи ташкилотлар томонидан уларга пахта етиштириш учун берилган майдонларда;

- фермер хўжаликлари томонидан уларга ижарага берилган ер майдонларида босқичма-босқич жорий қилинади.

Тижорат банклари томонидан кластерлар, фермер хўжаликлари ва пахта хом ашёсини етиштирувчи бошқа ташкилотлар ҳамда томчилатиб суғориш тизимлари, уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ажратилган тижорат банклари кредитларининг фоизларини қоплаш учун давлат томонидан белгиланган тартибда субсидиялар ажратиш кўрсатилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шу йил 1 декабрга қадар ресурстежамкор технологиялари жорий этиладиган майдонларда фермер хўжаликлари кесимида томчилатиб суғориш технологиясига мос ғўза навларини танлаш ва уларни жойлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига киритиш назарда тутилган.