Ўзбекистонда ЙПХ ходимлари қачондан “Body camera” билан ишлай бошлаши маълум қилинди

“Body camera” бўйича тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтиш учун топширилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Бугун ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархонов ЙПХ ходимларини “Body camera” билан таъминлаш масаласи бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

ИИВ ички ишлар ходимлари кунига бағишлаб видео суратга олди

“Body camera” бўйича барча тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтиш учун топширилган.

Яқин кунларда тендер эълон қилинади. Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида нафақат ЙПХ, балки пост патрул ва профилактика инспекторлари ҳам “Body camera”лар билан таъминланади.

Умархоновнинг сўзларига кўра, “Body camera” тизими 2019 йил март ойидан ишга туширилиши кутилмоқда.

 “Камерани тақиб олган ходим бутун хизмат давомида уни еча олмайди. Агар ечиб қўйса, ёки камера 5 дақиқадан ортиқ ҳаракатсиз қолса, дарҳол марказга хабарнома етиб келади. Булар техник топшириқ ишлаб чиқишда кўзда тутилган”, - деб қўшимча қилди Умархонов.