ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2018 йил 30 октябрдан Тошкент-Париж-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.
Парвозлар сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
HY-251: Тошкент 14:30 – Париж 17:40;
HY-252: Париж 19:10 – Тошкент 06:00.
Икки томонга авиачиптанинг нархи 508,50 евродан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти имзолаган фармонга мувофиқ 5 октябрдан Франция фуқаролари учун 30 кунгача муддатга визасиз режим кучга кирганди.
Бу қарор Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро маданий, илмий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.