ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Халқаро Меҳнат ташкилотининг катта маслаҳатчиси Жонас Аструп Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари Зойир Мирзиаевнинг ишдан бўшатилиши борасида ўз фикрини билдирди.
“Ҳукумат кучли, аниқ ва тўғри қарор қабул қилди: бундай хулқ-атворга чидаб бўлмайди. Унвони ёки мансабидан қатъий назар, ҳеч ким – қонундан устун бўлмаслиги керак. Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўлидан ҳеч иккиланмасдан бормоқда”, - деди Жонас Аструп ўзининг Twitterида.