ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Россияда оммавий бўлган фойдаланилган буюмлар сотиладиган Avito.ru саҳифасида Ан-124 “Руслан” юк самолёти сотувга чиқарилди.
“Ан-124 – узоқ масофага оғир юк ташувчи 4 авлод совет даври самолёти. 1994 йилда ишлаб чиқарилган. Ҳолати – қониқарли. Турган жойи – Ульяновск вилояти. ”, - дейилган эълонда.
“Полёт” компаниясига тегишли бўлган самолёт 833 миллион рублга сотилмоқда. Унинг бозордаги нархи бундан ҳам баланд, лекин самолёт суд қарорига асосан, компания банкротлиги туфайли сотилаётгани учун - у арзон нархда сотувга чиқарилган.