Яна бир муассаса ходимларига Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқи берилди

Шу билан ходимлари Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиш  ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар сони 70тага етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ходимлари Тошкент шаҳрида доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи”.

“Ҳукуматнинг 2018 йил 26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди“, дейилади хабарда.

Ушбу кунга қадар ходимлари Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлган 69 та ташкилот мавжуд эди.