Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Ўтган ҳафтада доллар курси 18,06 сўмга кўтарилиб, 8226,10 сўм ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik.  Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 30 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 10,77 сўмга кўтарилиб, 8236,87 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 79,85 сўмга пасайиб, 9 390,86 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,57 сўмга камайиб, 125,19 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.