ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Бош прокуратура Тошкент вилояти Оққўрғон туманида содир бўлган ҳолатни текширмоқда, деб хабар қилди “Халқ сўзи” нашри.
Бош Прокуратура Оққўрғон туманида бир неча раҳбарни тиззасигача сувга тушириб жазолаган раҳбарларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
“Қатъий айтишимиз мумкинки, бундай ҳолатнинг юзага келишида айбдор бўлган шахслар, мансаби ва даражасидан қатъий назар, тегишлича жавобгарликка тортилиши таъминланади“, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябр куни Facebookдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида
Фойдаланувчилар, биринчи навбатда ана шундай “ахмоқчиликка” йўл қўйган раҳбарга нисбатан, иккинчидан эса “тоғни урса талқон қиладиган” йигитларнинг ғурури йўқлигини танқид қилишган эди.
Шундан сўнг Меҳнат вазирлиги ҳам ўз расмий саҳифасида ушбу ишнинг тафсилотларини суриштириб, хабар жойлаштирган эди.