ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталя Герман, сўзларига кўра, охирги йилларда Марказий Осиёда ҳудудий ҳамкорлик янги даражага кўтарилган, Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Марказий Осиё давлатларининг сиёсий иродаси, фаол позицияси ва коструктив ҳамжиҳатлиги туфайли - дунё уларни ягона жамият сифатида қабул қилишни бошлади”, - деди БМТнинг МО бўйича махсус вакили Наталья Герман.
Давлат раҳбарлари, бош вазирлар ва вазирлар ташрифлари тез-тез ва самарали бўлганини кузатиш жуда қувонарлидир. Ушбу учрашувлар туфайли чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини ошириш, савдо, ва стратегик ҳамкорлик ривожланмоқда. Ушбу ташрифларнинг барчаси жамиятдаги ижтимоий жараёнларни яхшилашга қаратилган, - деб сўзини давом эттирди Герман.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг март ойида Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарлариннг илк учрашувида улар ушбу каби учрашувларни доимий равишда ўтказишга келишиб олишган эди.
Бугун Тошкентда бошланган Марказий Осиё экспертлари форумида энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади.
Наталья Герман айтишига қараганда, 2019 йилнинг март ойида Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади. Саммитдан олдин Тошкентда бўлиб ўтадиган анжумандан бутун дунёдан етакчи ва нуфузли экспертлар жамланишади. БМТ ушбу тадбирнинг ҳамкори сифатида иштирок этади.
“Берилган мандат доирасида БМТ Марказий Осиё ҳудудида сиёсий, хавфсизлик, сув хўжалиги, энергетика соҳасига доир муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатади. Шунингдек биз ҳудуддаги давлатларга Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳат берамиз”, - деди Наталья Герман.