ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Жорий йилнинг 27-31 октябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон-Россия ёшлар фестивали ўтказилади, деб хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.
Мазкур фестиваль иштирокчилари 30 октябрь куни Самарқандда бўлиб, тарихий-маданий ёдгорликлар, шаҳарнинг диққатига сазовор масканлари билан танишади.
Регистон мажмуасидаги Мирзо Улуғбек мадрасасида юртимиз ҳамда россиялик ёшлар иштирокида "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида сайёҳлик оқимини кенгайтиришда ёшларнинг ўрни" мавзуида амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.