Туркия Ўзбекистонга олтин қазиб олишда ёрдам беради

Лойиҳанинг биринчи босқичининг ижобий натижаларидан сўнг томонлар олтин захираларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишнинг шакл ва шартлари тўғрисида келишадилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Туркия компанияси Самарқанддаги олтин конларини ўзлаштиришда ёрдам беради, деб хабар қилди Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси матбуот-хизмати.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна камайди

Хабарда айтилишича, вилоятдаги Ғаллабулоқ ва Қуштепада олтинга оид объектларни ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Давлат геология қўмитаси ва Туркиянинг "Taşyapı İnşaat Taahhüt Sanayi ve Ticaret AŞ" компанияси ўртасида геология-қидирув ишларини ҳамкорликда олиб боришга доир меморандум имзоланган.

Тасдиқланган тартибга кўра, илгари томонлар ўртасида меморандум ва қайд этилган объектлар учун ошкор қилмаслик тўғрисида келишув имзоланган ва лойиҳада иштирок этиш бўйича қарор қабул қилиш учун геологик материаллар Туркия томонига белгиланган тартибда берилган.

Материалларни ўрганиш доирасида турк ва немис эксперт–геологлари томонидан жойларга чиқилган, намуналар олинган ҳамда Туркия ва Канададаги халқаро лабораторияларда таҳлил қилган ҳолда объектни ўрганиш ташкил этилган. Ўрганиш якунлари бўйича Туркиянинг номи юқорида тилга олинган компанияси томонидан лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирилган. 

2018 йил 25 октябрда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди, унга биноан, биринчи босқичда "Taşyapı İnşaat Taahhüt Sanayi ve Ticaret AŞ" компанияси кейинги йилларда қуйидаги ишларни амалга оширади: мавжуд ресурс базаси тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш ва тарихий геологик қидирув маълумотлари, шу жумладан халқаро стандартлардан фойдаланишни тасдиқлаш учун объектларда текширув пунктларини очиш; технологик жараёнларни ишлаб чиқиш учун металлургик синовларини ўтказиш; олтин захираларини ривожлантириш учун ПТЭО (тахминий техник-иқтисодий асослар) лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистонда 22та олтин конлари ўзлаштирилади

Лойиҳанинг биринчи босқичининг ижобий натижаларидан сўнг томонлар олтин захираларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишнинг шакл ва шартлари тўғрисида келишадилар.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил май ойида стратегик жиҳатдан муҳим бўлган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг 111та истиқболли майдонлари ва 29та кони рўйхати нитасдиқлаган эди ва бугунги кунда уларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш учун чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда.