Қора байроққа сиғинган террорчилар қўлга олинди

ФСБ яширин ҳаёт кечирган, "Исломий давлат" байроғи остида Москвада теракт режалаштираётган тероррчи гуруҳни қўлга олди. 
Sputnik

Махсус операция ФСБ ва Росгвардия ходимлари иштирокида амалга оширилди. Умумий ҳисобда олти киши қўлга олинди. уларнинг турар жойидан автоматик ўқотар қуроллар, пул ва уяли телефонлар топилган. Ундан ташқари қўлбола портловчи мосламалар ясаш учун деталлар ва йўриқнома ҳам топилган.