ФСБ Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган яшириш гуруҳни қўлга олди

Умумий ҳисобда 6 киши қўлга олинди, уларнинг турар жойидан ўқотар қуроллар, пул ва уяли телефонлар топилган.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари “Исломий давлат” террорчи ташкилотига аъзо бўлган яширин гуруҳни қўлга олди. Улар  Москвада қўлбола бомба ва ўқотар қуроллар ёрдамида теракт уюштиришни режалаштирётган бўлган, деб хабар қилмоқда ФСБ матбуот хизмати.

Эрон ТИВ Ахваздаги теракт туфайли ЕИга аъзо уч давлат элчиларини чақиртирди

Махсус операция ФСБ ва Росгвардия ходимлари иштирокида амалга оширилди. Умумий ҳисобда олти киши қўлга олинди. уларнинг турар жойидан автоматик ўқотар қуроллар, пул ва уяли телефонлар топилган. Ундан ташқари қўлбола портловчи мосламалар ясаш учун деталлар ва йўриқнома ҳам топилган.  

Бўлажак террорчиларнинг ҳаракатлари Суриядан туриб бошқариб турилган. Бошлиқларнинг келиб  чиқиши Марказий Осиё ҳудудидан бўлган.  

ФСБ хабарида айтилишига кўра, қўлга олинганлар Москвада қўлбола бомба ва ўқотар қуроллар ёрдамида теракт уюштиришни режалаштирётган бўлган. Ушбу фаолият хориждан, жиноий йўл билан топилган маблағ эвазига молиялаштирилган.

ФСБ хабарига кўра, гуруҳ аъзолари ўта жиддий конспирация чораларидан фойдаланган.