Наманганда кабобдан оммавий заҳарланиш: икки киши ҳалок бўлди - ОАВ

Наманган вилоятининг Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш туфайли туман шифохонасига ётқизилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Наманган вилоятининг Чуст туманида 21 октябрь куни икки киши овқатдан заҳарланишдан ҳалок бўлди, олти киши касалхонанинг жонлантириш бўлимига, ўттиз нафари касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар қилди.

Самарқандда хот-догдан заҳарланганларнинг 7 нафари шифохонада қолди

Хабарда айтилишича, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 октябрь куни овқатланган тахминан 30 га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.

Уларнинг олти нафари касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.