МДҲнинг энг яхши ижтимоий рекламасини танлашда ёрдам беринг  

Танлов ҳайъати МДҲ давлатлари фуқароларини энг яхши ижтимоий реклама танлашда ёрдам беришга чақирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. МДҲнинг энг яхши ижтимоий рекламасини танлашда ёрдам беринг, деб мурожаат қилмоқда “Импульс” ижтимоий реклама танлови ташкилотчилари. Бунинг учун 5 -25 ноябрда танлов саҳифасига кириб ўзингизга ёққан ижтимоий реклама  учун овоз беринг, дейилган хабарда. 

Бу йил ушбу конкурс 5 маротаба ўтказилмоқда ва унга Россия, Беларус ва Қозоғистонлик иштирокчилардан  533 та ариза берилган.

Шу билан бирга "Импульс" ташкилотчилари, МДҲ давлатларини ушбу ижтимоий реклама танловида фаолроқ иштирок этишга чақирмоқда. Бу ҳақида РИА Новостига Россия Монополияга қарши кураш хизмати раҳбари ўринбосари Андрей Кашеваров хабар қилди.

Олдин фақат Россия ичида ўтказилган “Импульс” ижтимоий реклама танлови 2017 йилдан буён халқаро тус олган. Ўтган йилги танловда Қозоғистон Меҳнат вазирлиги томонидан таёланган ижтимоий реклама етакчи ўринлардан бирини эгаллаган эди.