МДҲ давлатлари ядровий хавфсизлик ҳақида келишиб олишади

Остонда  МДҲ давлатлари ядровий авария хавфи туғилганда, ўзаро ёрдам беришга келишиб олишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. МДҲ давлат раҳбарлари Остонада 2 ноябрь куни ядровий авария хавфи туғилганда ўзаро ёрдам беришга келишиб оладилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шартнома лойиҳасига кўра, фавқулодда вазиятда томонлар бир-бирига ёрдам беришга бериш, барча кучларни аҳоли соғлиғини сақлаб қолишга ва атроф-муҳитни радиациядан ҳимоя қилишга йўналтирилади.

Ушбу мақсадда давлатлар махсус гуруҳлар ташкил қилишади ҳамда, техника ва асбоб-ускуналар тайёрлаб қўйишади. Шартнома, шунингдек, зарар кўрган давлат ҳудудига тўсиқсиз ўтиш ҳамда ўзаро ахборот алмашишни ҳам назарда тутган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистонон Россия билан атом электр станцияси қуриш ҳақида шартнома имзолади. Ушбу муносабат билан ядровий хавфсизлик масаласи Ўзбекистон учун янада муҳим масалага айланди.