Беларусда Ўзбекистон ҳарбий самолётлари таъмирланмоқда

Барановичдаги заводда Ўзбекистоннинг 8 та ҳарбий самолёти капитал таъмирланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ўзбекистон ҳаво қўшинлари таркибида бўлган 4 та МиГ-29 ва 4 та Су-25 самолётлари Бараеновичдаги авиация заводида таъмирланмоқда.

Ўзбекистон - Беларус муносабатлари

Шу йил август ойида МиГ-29 самолёти таъмирланди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил бошида Ўзбекистон Беларусь томони билан 8 та ҳарбий самолётларини таъмирлаш ишларини бажаришга келишув имзоланганди.

2017 йилда Барановичдаги заводга Ўзбекистоннинг 2 та МиГ-29 самолётлари олиб борилган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳаво ҳарбий қўшинлари таркибида 32 та МиГ-29 самолётлари мавжуд.