The Muslim 500: дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхати эълон қилинди

Топ-500 мусулмонлар рўйхатидан Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. The Muslim 500 - дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхати тўққизинчи бор эълон қилинжи. Бу йилги рейтингга аралаш яккакураш (ММА) бўйича россиялик спортчи Хабиб Нурмагомедов ҳам киритилди.

Эмомали Раҳмон нима учун дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди?

Шунингдек, рўйхатдан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўрин олган.

Топ-500 мусулмонлар рўйхатига Ўзбекистон бош муфтийси Усмонхон Алимов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби ҳам киритилган.

Топ-50 рейтингга ўтган йилги сингари шаҳзода Карим Ал-Ҳусайний (Ога Хон IV) киритилган. У 36-қаторни эгаллаган.

Жорий йил коинотнинг энг обрўли мусулмони этиб Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон тан олинган.

The Muslim 500 рейтинги ҳар йили Ўмон қироллиги ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинади.