Самарқандда хот-догдан заҳарланганларнинг 7 нафари шифохонада қолди

Бугун Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланиб шифокорларга мурожаат қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Бугун Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланиб шифокорларга мурожаат қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Айни дамда улардан фақат 7 нафари касалхонада қолган, деб хабар қилмоқда  “Халқ сўзи“.

“23 октябр куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига овқат токсикоинфекцияси билан оғриганлигига гумон қилинган 7 нафар бемор ётқизилди. Беморларга барча керакли муолажалар қилинди. Ҳозирда беморлар аҳволи яхши”, - деди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи Аллоберган Байжанов нашрга.

Дастлабки маълумотларга кўра, беморлар шаҳарнинг Сартепо массивида жойлашган Туризм коллежи яқинидаги фаст-фуд таомлар тайёрлайдиган тамаддихонасида хот-дог истеъмол қилган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда. Фаст фуд дўкони ёпилган, у ерадн олинган намуналар лабораторияда ўрганилмоқда.