Ўзбекистон аёллари таълим ва пул топишда эркаклардан ортда қолмоқда – БМТ вакили

БМТнинг вакили Миеко Ябута бугунги кунда эркаклар етакчилик қилаётган соҳалар бўйича таълим олиши ва ишлаши зарурлиги ҳақида Ўзбекистон аёлларига маслаҳат берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Бугун, 24 октябрь куни Халқаро пресс-клубда “Ўзбекистон – БМТ: ислоҳотларнинг янги даврдаги устувор вазифалар” мавзусида сессия ўтказилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Норбоева сиёсат ва аёллар, зўравонликка қарши қонун ҳамда ўзгараётган никоҳ ёши ҳақида

Ушбу йиғилишда БМТнинг вакили Миеко Ябута бугунги кунда эркаклар етакчилик қилаётган соҳалар бўйича таълим олиш ва ишлаш зарурлиги ҳақида ўзбек аёлларига маслаҳат берди.

БМТнинг Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш,  шу жумладан гендер тенглиги соҳасида бўйича БМТ дастурлари ҳақида маълумотлар айтиб ўтишди.

БМТ вакили Миеко Ябутанинг сўзларига кўра, эришилган ютуқларга қарамасдан аёллар таълим ва иш билан бандлик соҳасида эркаклардан ортда қолмоқда. Олийгоҳларда уларнинг сони 40 фоиздан кам.

Шунингдек, Ўзбекистонда эркаклар аёлларга қараганда 1,7 баравар кўпроқ пул ишлаб топишади. Таълим олишдаги даража сабабли бундай нотенглик ҳосил бўлди.

“Биз яхши ва фойдали иш топиш борасида аёлларга таълимнинг таъсирини кўряпмиз. Бу жуда муҳим. Таълимнинг етишмаслиги касбий тайёргарликдан ўтиш ва меҳнат бозорида чекланган имкониятларга олиб келади. Ўрта маълумотли аёллар атиги 36 % иш билан таъминланган, олий маълумотли аёллар бу кўрсаткич 68 % ташкил қилади”, - деди у.

БМТ вакиллари Ўзбекистон аёллари кўпроқ даромад келтирувчи мутахассисликлар бўйича таълим олишни бошлаши кераклигини таъкидлаб ўтишди. Масалан, илмий, муҳандислик, технологиялар ва компьютер соҳалари.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Халқаро пресс-клубда БМТ кунига бағишланган сессия бўлиб ўтди.

1948 йил 24 октябрдан бошлаб БМТ куни сифатида белгиланган. 1971 йилда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан аъзо давлатларга шу кунни давлат байрами сифатида нишонлаш тавсия этилган.