Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форумида 2,5 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Ўзбекистон-АҚШ бизнес форумида жами 12 битим имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Бугун, 23 октябрь куни "Hyatt Regency Tashkent"  меҳмонхонасида Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бизнес-форумда 2,5 миллиард долларлик жами 12 битим имзоланди.

Бизнес-форуми доирасида газни қайта ишлаш, Жиззах вилоятида текстил кластерини ташкил қилиш, “Кока-Кола Ўзбекистон” ҚК модернизация ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, “Дори-дармон” аптека тармоғини АҚШ компаниясига ўтказиш, касалликларни аниқлаш учун ташҳис тест тизимларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пул банкноталарини чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиш, илғор тўлов технологияларни татбиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, тўғридан-тўғри АҚШ инвестицияларини жалб қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи” базасида қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил қилиш ва тракторларни етказиш ҳақида битимлар имзоланди.

Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форумида 2,5 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Жорий йил бошидан Ўзбекистонда АҚШ инвестициялари иштирокида 25 янги корхона ташкил этилди, ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайди.