Автомобилни бошқариш вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилди

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. 2018 йил 22 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.

Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (илгари икки баравар).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.