ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Владимир Путин ташрифига бириктирилган ҳолда Тошкентда Россияннг энг машҳур брендлари кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Подробно.уз.
Бу ерда газ ва электр кучи билан ҳакаратланувчи Gazel Next автомобиллари ва автобуслари тақдим этилди. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик ҳамда қурилиш техникаси тақдим этилди.
Ундан ташқари “Красный октябрь” корхонасининг шоколадли конфетлари ҳамда Россияда етиштирилган дуккакли маҳсулотлар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Европа мамлакатлари санкциялари киритилганидан сўнг, қишлоқ хўжалиги сектори илдам қадамлар билан ривожланмоқда. Хусусан, охирги 5 йилда қишлоқ хўжалиги ўсиши миқдори 20 %ни ташкил қилди.