Тошкентда “Москва кунлари” бўлиб ўтмоқда

“Москва кунлари” тадбири доирасида Тошкентда концерт дастурлари, дўстона спорт мусобақалари ва кўргазмалар бўлиб ўтади.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ушбу кунларда Тошкентда “Москва кунлари” тадбири бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

“Москва кунлари” тадбири доирасида Тошкентда 21-23 октябрь кунлари қиличбозлик ва самбо бўйича Тошкент ва Москва спортчилари орасида дўстона турнир бўлиб ўтади. Турнирда Москва шаҳрининг спорт мулозимлари ҳам меҳмон бўлади.  

Шунингдек, 19, 20, 21 октябрь кунлари Россиянинг дунёга машҳур Образцов номидаги қўғирчоқ театри спектакллари ҳам бўлиб ўтади.

Ундан ташқари, Тошкентдаги Central Parkда 21 октябрь соат 12:00 да, Москва шаҳар ҳукумати томонидан махсус дўстона тадбир ташкил қилинган. Тадбир доирасида кадет корпусининг чиқиши, рус таомлари ва озиқ овқатларининг намойиши бўлиб ўтиши ваъда берилган.