Тошкентда "Ғалаба" - боғ мажмуаси яратилади

“Ғалаба” боғи ёш авлодни тарихга ҳурмат, ватанпарварлик ва халқлар дўстлиги руҳида тарбиялашга хизмат қилади, деди Мирзиёев.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Тошкентда, ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган мажмуа қурилади, деди Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан ҳужжатлар имзолаш маросимида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

“2020 йилда Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, биз Ўзбекистонда махсус дастур ишлаб чиқмоқдамиз. Унинг доирасида Тошкентда махсус “Ғалаба” боғ мажмуаси  яратиш кўзда тутилган”,- деди Ўзбекистон президенти.

Шавкат Мирзиёев сщзларига кўра, “Ғалаба” боғи фашизмга қарши халқларнинг умумий кураши рамзи бўлади. Ёш авлодни тарихга ҳурмат, ватанпарварлик ва халқлар дўстлиги руҳида тарбиялашга хизмат қилади.