ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Тошкентда 22-26 октябрь кунлари “Ўзэкспоцентр” - миллий кўргазмалар марказида InnoWeek – инновацион ҳоялар ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда ЎзА.
“InnoWeek” дастури доирасида инновацион технологиялар биринчи халқаро ярмаркаси, халқаро инновацион ва инвестицион форум ва ёшлар робототехника чемпионати бўлиб ўтади", - дейилган хабарда.
Тадбирда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари, маҳаллий ва хорижий етакчи илмий – изланиш муассасалари ва корхоналари вакиллари, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлар иштирок этади.
Тадбирда Австралия, Британия, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон ва АҚШ вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, “InnoWeek” – бу бўлажак сармоядорлар ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳамда Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқилган янги технологияларни намойиш қилишга қаратилган.
Ҳафта давомида шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, молия, қишлоқ хўжалиги ва давлат бошқаруви соҳаларида ишлаб чиқилган инновациялар намойиш қилинади.