Россия президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой резиденциясида бўлиб ўтган расмий кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Гвардияси аскарларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Бугун, 19 октябрь куни Кўксаройда Россия Федерацияси президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Кўксарой резиденциясида бўлиб ўтган расмий кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Гвардияси аскарларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.

Маросим таомилга биноан президентлар яшил йўлакдан юриб шоҳсупага кўтарилишди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ижросида Россия ва Ўзбекистон мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг президентлар саф тортиб турган фахрий қоровул олдидан ўтишди.

Ундан кейин эса президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Ўзбекистон ҳукумати ҳамда дипломатик корпус вакиллари билан таништирди.

Маросим сўнгида президентлар яна бир бор шоҳсупага кўтарилишди. Фахрий қоровул аскарлари жарангдор мусиқа остида президентлар олдидан саф тортиб ўтишди.