Мирзиёев: Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори

Ўзбекистон ва  Россия орасида товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкори, деди Шавкат  Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган ҳужжатлар имзолаш маросимида, Sputnik мухбири хабарига асосан.

"Россия ва Ўзбекистон орасида маҳсулот айрбошлаш йил бошидан буён 30 %га ошди. Бу йил биз ўзаро умумий савдо ҳажми 6 миллиард доллар бўлишини кутмоқдамиз. Яқин йиллар ичида эса – 10 миллиард доллар бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.    

Биз Россия томонига ўзбек мева сабзавотлари учун яшил коридор яратиб берилгани учун миннатдорлик билдирмоқчимиз. Бугун биз ана шундай тамойил Ўзбекистоннинг бошқа маҳсулотлари учун ҳам қўлланилишига келишиб олдик. Хусусан, тўқимачилик маҳсулотлари учун, - деди Мирзиёев.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил қилади. Ундан ташқари ушбу ташриф доирасида бўлиб ўтаётган бизнес форумда Россиянинг Газпром, Газпромбанк, Лукойл, Росатом, Внешэкономбанк ва бошқа корхоналари билан умумий қиймати 25 миллиард долларов бўлган шартномалар тўплами тайёрланди.

Ундан ташқари Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон Россия Ҳудудлараро ҳамкорлик” форумида умумий қиймати 2 миллиард долардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланди.  

Шунингдек, бугун Ўзбекистон президенти Владимир Путин ташрифи доирасида биринчи ўзбек АЭСи қурилишига старт берилишина айтиб ўтди.